Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
МУНОСИБ ДЕБ БИЛГАН НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРИШДИ.
8 May 2019

Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 7-умумтаълим мактабида бугун аҳоли гавжум. Боиси, аҳоли орасидан сайланган вакиллари “Сайёд”маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўзлари учун муносиб деб билган номзодга овоз бериш мақсадида сайловда иштирок этиш учун тўпланишган.

Бугунги кунда “Сайёд” маҳалласида 3706 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 2182 нафарини сайлов ёшига етган аҳолини ташкил қилади.

Маҳаллада ташкил этилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қишлоқлар ва кўчаларда бўлиб ўтган йиғилишларда фуқаролар томонидан 412 нафар вакиллар сайланишган. Шу билан бирга аҳоли томонидан билдирилган фикрларга кўра ушбу маҳалла ҳудудида доимий яшаб келаётган 3 нафар фуқароларнинг маҳалла раислигига номзоди кўрсатилган.

Маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактабининг спорт залида ўтказилган мазкур йиғилишни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи Фориш тумани комиссияси раиси Юлдаш Кенгашев олиб борди.

Сайлов белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонун талабларига биноан ўтказилди.

Сайловда иштирок этган вакилларни “Сайёд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Маҳкамов Шуҳрат, Хўжаназаров Сардов ва Сафаралиев Ғофур ўз дастурлари билан таништириб ўтишди. Вакиллар ўзларини қизиқтирган саволлар билан номзодларга саволлар билан мурожаат қилиш билан бир қаторда, вакиллар орасидан номзодларнинг дастури бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.


Сайлов жараёнида 412 нафар вакилардан 354 нафар вакиллар 5 нафар саноқ комиссияси томонидан тарқатилган сайлов бюллетенларини олиб, сайлов кабиналарида ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришда иштирок этишди. Овоз бериш жараёнлари якунига етказилганидан сўнг саноқ комиссияси аъзолари томонидан сайлов қутиси очилиб, бюллетенларни санаш жараёни амалга оширилди. Бюллетенлар санаб бўлинганидан сўнг, саноқ комиссияси раиси овоз бериш натижаларини вакилларга эълон қилди. Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича якуний қарорни ўқиб этишттириб, овоз бериш натижаларига кўра, 192 нафар вакилларнинг овозини олган номзод Сафаралиев Ғофур “Сайёд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) этиб сайланганлигини эълон қилишди.

Йиғилишда вакиллари томонидан фуқаролар йиғинининг масъул котиби, раиснинг маслаҳатчилари, тафтиш комиссияси ва асосий       фаолият йўналишлари бўйича комиссияларнинг таркибини сайлаш мақфсадида сайловдан кейин бир ой муддат ичида вакиллар йиғилишини чақириш муддатини ҳам белгилаб олишди.

Йиғилишда кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, вакиллари томонидан тасдиқланди.


Йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг аксарияти ўзлари муносиб деб билган номзоднинг раис этиб сайланганидан мамнун ҳолда уйлари томони йўл олишди.

Манба: Рискулов Узоқбой / Кўришлар: 75

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech