Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва халол бўлишимиз шарт”
30 Nov 2018

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 22 ноябр куни Мирзачўл туманида  “Биз ёшлар юртимизга хизмат қилишда виждонли, инсофли ва халол бўлишимиз шарт” шиори остида кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

        Кўрик-танловда Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Т.Пардаев сўзга чиқиб - ёшларимиз бугунги кунда дунёда мафкуравий кураш, инсон онги ва қалби учун кураш кетар экан, айрим ёт ғоялар ёшларни ўзига ром қилиб ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланишга ҳаракат қилаётганликлари боисдан ҳам миллий истиқлол ғоясини ўрганиш заруриятга айланганлиги. “Келажаги буюк давлат”ни барпо этиш миллий истиқлол ғоясини сингдириш орқали амалга оширилиши, айниқса ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўз вазифасини сидқидилдан бажариши давлатимизни ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олиши учун соф, ҳалол ва виждонли иш олиб бориши ва меҳнат қилишини зарурлигини сингдириш, бугунги глобаллашув даврида жиноятчилик, коррупция ва “оммавий маданият” каби турли иллатлар инсоният келажагига жиддий хавф туғдириши ҳамда  Коррупция мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига улкан таҳдид эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг суратлари хакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланди.

Баҳолаш мезонлари қуйидагича бўлди:

  • мавзунинг долзарблиги, муаммолилиги ва тарбиявий аҳамияти;
  • композицияларнинг жонлилиги, соя-ёруғликдан тўғри фойдаланилганлиги;
  • танланган сюжетнинг бадиий яхлитлиги;
  • ижодий ишда техник талабларга амал қилинганлиги.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра;

1-ўринни туман халқ таьлими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактаб ўкувчиси Ибрагимов Бўрон,

2-ўринни 10-умумтаълим мактаб ўкувчиси Солижонов Суннат,

3-ўринни 18-умумтаълим мактаб ўкувчиси Қодиров Сухроблар эгаллашдилар.

Танловда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган ёшлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Манба: Каримов Санжарбек / Кўришлар: 97

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech