Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Коррупция – адолат кушандаси” мавзусидаги ўқув семинар
20 Jul 2019

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳамда жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўриб борилаётганлиги барчамизга сир эмас. 


Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганлиги кўриш мумкин.

Шу билан бирга, жорий йил 27 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сонли фармонида ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасидаги ишларни тизимли ташкил қилиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган ҳамда 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди. 

Мазкур Фармон белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ташаббуси билан “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусидаги ушбу ўқув семинари ташкил қилинди. 

Тадбирга Республика маҳаллалар кенгаши масъул ходими Холиқов Тошпўлат Суюнович, вилоят Адлия бошқармасидан Худойқулов Шоҳрух Мухторқулович, вилоят прокуратурасидан Худойбердиев Зокир Сирлибоевич, вилоят ички ишлар бошқармасидан Зоир Наҳанбоевлар таклиф этилган. 


Манба: Пардаев Турғун / Кўришлар: 1

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech