Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди
11 Feb 2019
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз таркибига Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Шерзот Шакировни қўшиб олди.

Футболчи "Сўғдиёна" билан 2+1 кўринишида тузилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФФ расмий сайти хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шакиров 2018 йилги мавсумни Қўчқор-Отанинг "Нефтчи" клуби сафида ўйнаб 28та ўйинда 7та гол урган ва чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
“Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилган эдим, мураббийлар штаби билан танишдим, кейин жамоа билан. Бу ерда аҳил ва яхши коллектив бор экан, шу боис мослашиш у қадар қийин кечмади.
Айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаяпмиз. 6 февраль куни Сербиянинг “Бачка Паланка” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бу ўйинда 90 дақиқа ўйнадим. “Сўғдиёна”нинг янги мавсумдаги мақсади кучли олтиикка кириш. Ўзбекистон Суперлигасидаги рақобатга ҳисобга олсак бу жуда юқори мақсад. Асосий таркибнинг муқим аъзосига айланишга ва жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришда ёрдам беришни хоҳлайман”, - дейди Шерзот Шакиров Қирғизистон ФФ расмий сайтига.

Маълумот учун
Шерзот Шакиров
Туғилган сана: 18 ноябрь 1990 йил
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 182 см
Сўнгги клуби: "Нефтчи" Қўчқор-ота (Қирғизистон)
Қирғизистон терма жамоасида: 14та ўйин


Манба: http://jizzax.uz / Кўришлар: 46

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech